Янгиликлар

Рихситилла Абдуллаев Дилноза Кубаевани рашк қилиши сабабини айтди

У миш-мишларга жавоб берди

Рихситилла Абдуллаев Дилноза Кубаевани рашк қилиши сабабини айтди

Таниқли актёр Рихситилла Абдуллаев «Машхурлар» кўрсатувида берган интервьюсида Дилноза Кубаевани рашқ қилиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. У барча ўзбек актёрларининг бир-бирга мос партнёрлари ҳақида ҳам гапирган.

«Хеч кимда ортиқча рашким йўқ лекин ўзим янгилик яратгим келади, кинода ҳам театрда ҳам, ‘партнёрʼ сифатида лекин негадир ажратиб қўйишади. Бизда устоз актёрлардан Гулчеҳра Жамилова ва Ёдгор Саъдиев, Жамшид Зокиров ва Гавҳар Зокирова ёки Фатҳулла Маъсудов ва Зуҳра Ашурова бир бирига мос партнёр бўлишган. Шундай нарсани истаганман мен, лекин кинода ҳам театрда ҳам ажратиб қўйишади нима учундир. Бизга кўпчилик яхши партнёрсизлар нима учун кам чиқасизлар дейишади ҳам. Бир-биримиз билан ишлаш қулай биз учун, лекин шу нарсани кўришмайди, Рашк қилишимни сабаби шунда ажратиб қўйишган бизни»,—дейди актёр.

Аввалроқ Дилноза Кубаева Рихситилла Абдуллаев билан муносабати қандайлигини айтган эди.