Янгиликлар

Раъно Ярашева ва Дилноза Кубаева Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олди (видео)

Қарор билан жами етти нафар санъаткорга унвонлар берилган

Раъно Ярашева ва Дилноза Кубаева Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олди (видео)

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарори билан 15 ноябрь куни бир гуруҳ театр актёрлари Қорақалпоғистон Республикасининг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Миллий академик драма театри актёрлари –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳожиакбар Комилов ва Раъно Ярашева ҳамда актриса Дилноза Кубаева «Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланган.

Бу ҳақда Дилноза Кубаева ўзининг Instagram саҳифасига сторис жойлаган.

«Табрикланг, азизлар. Дилноза Оқилбкеовна Кубаевага ‘Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист’ унвони берилди», — дейди актриса.

Раъно Ярашева эса, бу ҳақда видео жойлаган ва хурсандчилигини обуначилари билан бўлишган.

«Ассалому алайкум, ҳурматли кузатувчиларимиз, бугун мана, чоршанба, муродбахш кун. Кеча икки театр учун ҳам қувончли кун бўлди. Бир эмас етти кишига унвонлар берилди. Уларнинг ичида мен ҳам борлигимга Алҳамдулиллаҳ, шукур қиламан. Ҳожиакбар ака Комилов, Дилноза Кубаева ва менга ‘Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист’ унвони берилди», — дейди Раъно Ярашева.