Янгиликлар

Раъно Шодиеванинг мухлислари унинг соғлигидан хавотирда эканини айтди

Бунга сабаб актриса ижтимоий тармоқларда фаол эмаслигида

Раъно Шодиеванинг мухлислари унинг соғлигидан хавотирда эканини айтди

Маълумки, киноактриса Раъно Шодиева жигар саратони билан бир неча ойлардан буён курашиб келаяпти. Мухлислари эса унинг бошидан кечирган кунларни унутмайди. Шу йилнинг қиш ойларида актриса 11 соат давом этган мураккаб операцияни бошидан отказган эди. Шифокорлар унинг икки-уч ойлик умри қолганлигини ҳам айтган эди.

Сентябрь ойининг бошида ҳам Раъно Шодиева даволанишни давом эттириш ва иккинчи операцияни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетган эди. У мухлислардан у учун дуо қилишларини сўраб, ижтимоий тармоқлардан ғойиб бўлди.
Киноактрисанинг обуначилардан бири қизининг пости остида актрисанинг аҳволи хақида сўради, аммо жавоб ололмади.

Аввалро Раъно Шодиеванинг оиласи жудоликка учрагани хақида хабар берилган эди.