Янгиликлар

Райҳон янги клип премьерасини тақдим қилди

Хонанда «Азобдаман» таронаси учун клип ишлади

Райҳон янги клип премьерасини тақдим қилди

Латофатли хонанда Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида янги «Азобдаман» деб номланган таронаси учун ишланган клип премьераси бўлганлиги ҳақида маълум қилди. Видеоклипда ролларни Ситора Фармонова ва Муҳаммад Али Алиев ижро этди.

Маълумот учун, унинг мухлислари «санъаткорлар ичида ягона ҳурматга лойиқ инсон» эканини таъкидлаган. Яна бир кузатувчиси эса: «Гўзаллик, сиз ёшлигимдан бери кузатадиган севимли аёл хонандамсиз, сизни ўзимни кумирим деб атайман, бахтингизга кўз тегмасин», дея таъкидлаган.
Аввалроқ,«Худди Райхондек». Луиза Расулова янги образда кўриниш берган эди.