Янгиликлар

«Пулни олиб келмасалиринг, видеони тарқатиб юбораман». Озода Нурсаидова мактаб ўқувчиларининг суҳбатига муносабат билдирди

Хонанда буни нўтўғри тушуниш керакмаслигини айтган

«Пулни олиб келмасалиринг, видеони тарқатиб юбораман». Озода Нурсаидова мактаб ўқувчиларининг суҳбатига муносабат билдирди

Озода Нурсаидова ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича оммага мурожаат билан чиқди.

«Мухлислар, сизларга айтмоқчи бўлган тезкор хабарим бор. Яқинда телеграм каналларда бир видео тарқалди. Худдики, бир қизни психатироп таблеткаларни истеъмол қилаётгани акс этган. Аслида у видео бизнинг клипимиз видеоси ҳисобланади. Буни нўтўғри тушуниш керак эмас, чунки мени ўзим хавотир олдим, ҳатто ота-онаси телефон қилишди. Яқин биродарлари телефон қилиб ҳамма ёқни оёққа кўтаришган экан. Аслида эса бу биз яқинда чиқаришимиз керак бўлган клипнинг видеосидир. Клипимиздан мақсад эса ёшлар орасида мавзу: таблетка, психатроп каби дориларни истеъмол қилаётганларни олиб чиқиш эди холос», — дейди Озода Нурсаидова.

Унинг монтаж ходими хонанданинг гапини тасдиқлаган ҳолда адашиб бошқа инсонга кетиб қолганини айтади.

«Бу мени айбим билан бўлган. Узр сўраймиз. Худо хоҳласа яқида клипимиз чиқса, ўзингиз гувоҳ бўласиз», — дейди мотажёр.

«У ноинсоф ҳам шуни кўриб, ўйламасдан тарқатиб юборган. Шунинг учун ўзим, шахсан синглимиз яқинларидан узр сўрайман. Бу шунчаки оддий бир рол эди. Унга негатив билдириш шартмас ва шу сабаб сизларга мурожаат билан чиқдим», — дейди хонанда.