Янгиликлар

«Партнёрсиз ишлаш қийин лекин қизиқарли» — Хонзода Дўстова

Блогер партнёрсиз қандай ишлашини кўрсатиб берди

«Партнёрсиз ишлаш қийин лекин қизиқарли» — Хонзода Дўстова

Ўзининг ижтимоий-маиший ҳаётдаги «vine»лари билан танилган актриса, блогер Хонзода Дўстова кузатувчиларидан келган саволга Instаgram историяси орқали жавоб берди. «Партнёрни ҳис қилиш керак»,— дейди актриса. Бундан ташқари у «vine»ларини қандай олишини хам кўрсатиб берган.

«Мен қачон постимга вине қўйсам, кузатувчиларимдан шу савол кўп келади. ‘Хонзода қандай қилиб бир ўзиз уч-тўрт кишини ўйнайсиз, ким билан гаплашасиз, шеригингиз, партнёрингиз йўқ дебʼ бундан кейинги историяда видео жойлаганман, шундан кўриб оласизлар, партнёрсиз, умуман ёқ одам билан қандай ишлашимни, ҳаммага раҳмат», — дейди Хонзода Дўстова.