Янгиликлар

Паризода Усмонова илтимос билан чиқди

Блогер уни тўғри тушунашлари кераклигини айтган

Паризода Усмонова илтимос билан чиқди

Блогер, актриса Паризода Усмонова Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчиларига мурожаат билан чиқди.

«Қадрдонларим ҳаммага хайрли кун. Сизларга бир илтимос билан чиқмоқчиман. Биласиз, яқинда рўмол ўрадим, шунинг учун барча фан аккаунтларим диққатига: мени турли хил видео ва суратларимни олиб ташланг, чунки кўпчилик мен ҳақимда нотўғри тушунишмоқда. ‘Сиз ҳижобга киргандингизку, нега яна тик токда рўмолсиз чиқяпсиз’ деб. Аслида у видеолар фан аккаунтимники эди», — дейд блогер.

У яна ўз сўзини таъкидлаб, тўғри тушинишларини сўраган.

«Илтимос қилиб қоламан, рўмолсиз видео ва расмларимни олиб ташланглар», — дейди Паризода Усмонова.

Аввалроқ, блогер Паризода Усмонова ҳижобга киргани ҳақида маълумот берилганди.