Янгиликлар

Озодбек Назарбеков: Ҳар бир ижро ўзига ҳос

У «Sevimli yulduz» лойиҳасининг Янги йил сони меҳмони бўлди

Озодбек Назарбеков: Ҳар бир ижро ўзига ҳос

«Sevimli» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Sevimli yulduz» лойиҳасида айни пайтда Маданият вазири бўлган Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Нзарбеков ижодидан ўрин олган қўшиқлар санъаткор дўстлари ва шогирдлари томонидан ижро этилди.

Бу ҳақда Маданият вазири қуйидагича изоҳ қолдирган: «Очиғи, шогирд бўлиб саҳнага чиқиш туйғуси бошқа экану, устоз сифатида уларни тинглаш туйғуси бутунлай ўзга ҳис экан. Буни сўз билан таърифлаш қийин», — дейди у.

«Ҳар бир ижодкор қўшиқларни ўз талқинида, ўзгача жило бериб куйлади. Уларни тинглаб, кўнгил тоғдек кўтарилди. Умид қиламанки, ушбу лойиҳада қатнашган барча санъаткорлар кун келиб ўз ижод намуналарини шогирдларидан тинглаб, бизга бахш этилган ҳаяжонли онларни бошдан кечирадилар. Санъаткор учун бу катта бахт аслида. Албатта, ҳар қандай ижрога холис баҳони халқимиз беради. Ҳадемай «Севимли юлдуз»да ҳаммасига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Нима бўлганда ҳам, ижодимизни ҳурмат қилиб, қўшиқларимизни куйлагани учун барча санъаткорларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман. Ҳамиша эл ардоғида бўлиб юриш насиб этсин», — дея қўшимча қилади Озодбек Назарбеков.

Аввалроқ Озодбек Назарбеков тўйларга чиқмай қўйганининг сабабини айтгани хақида ҳабар берилган эди.