Янгиликлар

Озода Нурсаидованинг хонадонига саёҳат (фото)

Таниқли ўзбек ҳонандаси Озода Нурсаидова хонадонининг суратларини сиз билан баҳам кўрмоқчимиз

Озода Нурсаидованинг хонадонига саёҳат (фото)

Машҳур санъаткорларнинг мухлислари ҳар доим ўзларининг «кумир»лари уйининг қандай кўринишга эга эканлиги, улар жамоатчилик назаридан четда қандай яшашлари доимо қизиқ. Хонанда Озода Нурсаидова «Нишонда» суҳбати учун уйининг айрим қисмларини кўрсатди.

Остонадан кираверишда, рассомлар картиналари нақшлар, декорациялар ва энг асосийси деворга занжирланган қандил эътиборни тортади.

Меҳмонхонанинг кенг ва ёруқлиги шунингдек деворлар ва пардаларнинг қизил рангда бўйлагани ва ортиқча хашаматли эмаслиги инсонда ўзгача эстетик завқ уйғотади.

Уйнинг диққатга сазовор жиҳати шундаки, унинг ичида «сўри» жойлашган. Хонанданинг сўзларига кўра, миллийликни, замонавий услуб билан уйғунлаштирмоқчи бўлган.

Яна, у ўзининг каттагина ошхонаси билан таништирган, бу ерда хонанда ўз яқинларига турли хил таомлар тайёрлайди.


Дарвоқе, якунда Озода Нурсаидова ижод қилиш учун алоҳида жиҳозланган бир нечта хоналарни ҳам кўрсатиб ўтди. Улар орасида шахсий кабинет, овоз ёзиш студияси хаттоки мусиқа асбоблари жойлашган хоналар ҳам бор.

Аввалроқ, Хонанданинг психотроп воситалар муаммосини кўтаргани хақида маълум қилинган эди.