Янгиликлар

Озода Нурсаидовага атаб қўшиқ куйланди (видео)

Қўшиқни шогирди Наргиза Йўлдашева куйлаган

Озода Нурсаидовага атаб қўшиқ куйланди (видео)

Хонанда Наргиза Йўлдашева «Опам» деб номланган янги таронасини устози Озода Нурсаидовага атаб куйлади. Бу ҳақда у Instgram саҳифаси орқали маълум қилган.
Ушбу қўшиқ сўзлари санъаткорнинг ҳаётидан олинган. Шунингдек, Наргиза Юлдошева қўшиқ учун ишланган клипда ҳам устозининг видеоларидан фойдаланган.

«Нима деб ёзишга ҳам ҳайронман, сўз топа олмаяпман. Синглимизни умрини Аллоҳ зиёда қилсин», — дея изоҳ қолдирган Озода Нурсаидова.

Аввалроқ, Хонанданинг психотроп воситалар муаммосини кўтаргани хақида маълум қилинган эди.