Янгиликлар

Озода Нурсаидова ва Озод Хуррамовнинг «Миллион» номли дуэти «Мавсум хитлари» қаторидан жой олди

Бу Озод Хуррамовнинг илк дуэт қўшиғи эди

Озода Нурсаидова ва Озод Хуррамовнинг «Миллион» номли дуэти «Мавсум хитлари» қаторидан жой олди

Таниқли санъаткор Озода Нурсаидова ва инстаблогер Озод Хуррамов биргаликда куйлаган «Миллион» номли дуэти, 2022 йил сарҳисоби сифатида ўтказилган «Мавсум хитлари» қаторидан жой олгани хақида маълум қилишди.
Бу воқеа ҳақида блогер Озод Хуррамов ўзининг таасуротларини қуйидагича ёзиб қолдирди.

«Бу йилнинг тугалланиши ва 2023 йил бошланиши ёқимли бўлмоқда! Устозларим айтишарди, Озоджон шошилмагин, аввал ‘фундамент’ни яхшилаб қилгин, пулга, мансабга шошилма, уларни ўзи сени излаб келади дейишарди… Ҳақиқатдан ҳам тўғри гапни айтишган экан. Яхши ҳам мени ўқитувчиларим уришиб катта қилишган экан! Озод ўзидан кетиб қолмасин, эркаланмасин деган мақсадда экан буларнинг ҳаммаси.ʼМавсум ҳитлариʼ кунида дуэт яъни ʼМиллионʼ номли таронамиз учун Озода Нурсаидова билан биргаликда бизни тақдирлашди. Озода Нурсаидова опам менга қараб, ‘укам бу совғага арзийсан, ҳаммаси режа бўйича кетaяпти, мақсадларинга эришияпсан, ҳали бу бошланиши! Кўнглинг қалбинг тозалигига доғ теккизмагин деб!ʼ пешонамдан, устозимдек ўпиб қўйдилар»,— дея изоҳ қолдиради Хуррамов.

Аввалроқ Озод Хуррамов унга қилинган суиқасд хақида айтиб берган эди.