Янгиликлар

Озода Нурсаидова психотроп воситалар муаммосини кўтарди

Клип бюджети 10 минг АҚШ долларини ташкил этилиши айтилган

Озода Нурсаидова психотроп воситалар муаммосини кўтарди

Хонанда Озода Нурсаидованинг навбатдаги “Ёмғирлар” номли қўшиғига ишланган видеоклипда ёшлар ўртасида авж олаётган психотроп воситалар муаммосини олиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда суратга олинган клип ажрашиш ёқасида турган эр-хотин ўртасидаги жанжал уларнинг ёш, ўспирин қизининг руҳиятига қаттиқ зарба бўлиши тасвирлари билан бошланади. Оиласидаги нотинчлик сабаб руҳий тушкунлик кайфиятида юрган қизалоқ ёмон ниятли кимсалар, жумладан психотроп моддалар савдоси билан шуғулланувчи синфдошлари учун осон ўлжага айланади.

Клип бюджети 10 минг АҚШ долларини ташкил этди. Маълумотларга қараганда, ДХХ ва ИИВнинг айнан бу мавзудаги клипга ҳамкор бўлган. Нурсаидова жамоаси клипда шу кунларда энг кўп учраётган жиноий ҳолатларга мурожаат қилган.

Аввалроқ қиз ва йигит гаплашиб турган видео тарқалиб, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган эди. Кейинчалик Озода Нурсаидова видео уйюштирилганини айтиб, мактаб ўқувчиларининг суҳбатига муносабат билдирган.