Янгиликлар
Озод Хуррамов: Онам берган икки минг сўмни тўплаб қулоқчин олганман
«Ҳар тарафлама қийналар эдик ҳам моддий, ҳам псиҳологик», — дейди у

Инстаблогер, модель Озод Хуррамов ўн беш ёшли бола пайтида кўрган қийинчиликлари ҳақида Instagram сториси орқали гапириб берди. Унинг сўзларига кўра у бу гапларни кузатувчиларини руҳлантириш учун айтган.
«Роппа роса 4 йил олдин 16 ёш боламан, мактаб пайтимда онам икки минг сўм пул берардилар, бориш-келиш ҳаққи учун, обедга ҳам пул бермасдилар, чунки у пайтда моддий тарафлама жудаям қийналганмиз. Мен пулларни ишлатмай пиёда бориб келиб уларни тўплардим. Тўплаб симли қулоқчин олганман йўл бўйи мусиқа эшитиб хаёлимда клиплар, роллар сценарийларини тузардим», — дейди Хуррамов.
Аввалроқ Озод Хуррамов унга қилинган суиқасд хақида айтиб берган эди.