Янгиликлар

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи хонанда йигит билан яшаб юргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Унга бу саволни кузатувчилари берган

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи хонанда йигит билан яшаб юргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Мадина Тожибоева ўзининг Instagram саҳифасида сторисида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири Мадина хонанда Ислом Мансуров билан бирга яшаб юргани ҳақида шунингдек, уларнинг тўйи қачон бўлиши тўғрисида савол берди.

«Ўзиз айтиб турипсиз тўй қачон деб, бирга тўйдан олдин яшамасак керак», — дейди блогер.

Аввалроқ Ҳожибой Тожибоевнинг қизи хонанда йигитга турмушга чиқаётганини маълум қилганди.