Янгиликлар

«Ортиқча одамларга тоқатим йўқ». Феруза Норматова кузатувчиларига мурожаат қилди

Актриса қалби жуда нозиклигини таъкидлаган

«Ортиқча одамларга тоқатим йўқ». Феруза Норматова кузатувчиларига мурожаат қилди

Феруза Норматова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчиларига мурожаат билан чиқди.

«Мени ернинг устида қоладиган матохлар, ҳиссиётлар ва муносабатлар билан ҳайрон қолдирмоқчимисиз? Севги муҳаббатдан жар солишнинг кераги йўқ. Мени қалбим шу қадар нозикки, унга берган зарбангизни ўрнини тузатсангиз ҳам, чандиғи қолади. Қўлингиздан келса мени вафо билан ҳайрон қолдиринг. Айнан вафо мен учун дунёдаги энг қиммат туйғу, ҳар қанақа бойликдан ҳам устун кўраман уни. Агар Қиёматга қадар қўлимдан тутмасангиз, йўлингиздан қолманг. Ортиқча одамларга тоқатим йўқ», — дейди актриса.

Аввалроқ, Феруза Норматова vine олишни тўхтатиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берган эди. Ундан ташқари актриса нега тўйи бўлмаслигини айганди. Ундан олдин, актриса севган инсони борлигини маълум қилган.