Янгиликлар
«Ориент Финанс» банк айрим кредит маҳсулотларига фоиз ставкалари пасайтирилишини эълон қилди
Фоиз ставкалари 15 ноябрдан пасайтирилади
Қўлида ўз хонадонининг ёки узоқ кутилган автомобилнинг калитини ушлаш — миллионларнинг орзуси. Орзуингиз ҳамёнбоп ва фойдали шартларда амалга ошса, нима дейсиз?
«Ориент Финанс» банк хоҳиш-истакларингизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, 15 ноябрдан қуйидаги кредит маҳсулотларига фоиз ставкалари пасайтирилишини эълон қилади.
Автокредит:
- Бошланғич бадал суммаси 25 фоиз бўлса, фоиз ставкаси — йиллик 23 фоиз;
- Бошланғич бадал суммаси 45 фоиз бўлса, фоиз ставкаси — йиллик 21 фоиз.
Ипотека кредити (бирламчи бозор):
- Бошланғич бадал 20 фоиз бўлса, фоиз ставкаси — йиллик 23 фоиз, бошланғич бадал 30 фоиз бўлса, фоиз ставкаси — йиллик 21 фоиз.⠀
Ипотека кредити (иккиламчи бозор):
- Бошланғич бадал 25 фоиз бўлса, фоиз ставкаси — йиллик 23 фоиз, бошланғич бадал 35 фоиз бўлса, фоиз ставкаси — йиллик 21 фоиз.
Расмийлаштиринг! Келинг! Ўз автоуловингизда кетинг!
Энг асосийси эса — ҳамёнбоп таклифдан фойдаланиб қолишга улгуринг.




