Янгиликлар

«Орага тиқилиб бирнималар қилишга ҳаракат қилманглар» — Феруза Норматова тақдирига битилган инсон ҳақида гапирди

У кўп нарсани билса ҳам индамаётганини айтган

«Орага тиқилиб бирнималар қилишга ҳаракат қилманглар» — Феруза Норматова тақдирига битилган инсон ҳақида гапирди

Актриса Феруза Норматова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида гул, билагузук ва смартфон совға қилишганини қўйиб, изоҳ қолдирган.

«Мени тақдиримга битилган инсон нима бўлса ҳам мени ёнимда қолади, қанчалик орага тиқилиб, бирнималар қилишга ҳаракат қилманглар, барибир фойдаси йўқ. Кўп нарсани билсам ҳам индамайман, чунки мен сизлардақа паст инсон эмасман. Ҳаммаси Аллоҳдан», — дейди актриса.

Шунингдек ушбу совға уни қувонтирганини билдириб рахмат айтади.

Аввалроқ, Феруза Норматова vine олишни тўхтатиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берган эди. Ундан ташқари актриса нега тўйи бўлмаслигини айганди. Ундан олдин, актриса севган инсони борлигини маълум қилган.