Янгиликлар

«Онам набираси учун қўшиқ куйлади» — Жаҳонгир Хўжаев қизини уйга олиб келди (видео)

Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилди

«Онам набираси учун қўшиқ куйлади» — Жаҳонгир Хўжаев қизини уйга олиб келди (видео)

Бошловчи, блогер Жаҳонгир Хўжаев ва турмуш ўртоғи Асал Абдуллаева фарзандли бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Улар қиз фарзандли бўлди ва исмини Ясмина қўйди. Жаҳонгир Хўжаевнинг онаси хонанда Гули Асалхўжаева эса биринчи набираси учун «Боламнинг боласи» номли таронасини совға қилди.

«Ҳамманинг турмуш ўртоғи 14- январьга «пайпоқ» совға қилган бўлса, менга қизалоқ совға қилди. Бугунги бахтли кунимни сизлар билан бўлишдим. Энди мен отаман, ҳаммага шириндан-шакар фарзандлар берсин. Хуш келибсиз Ясмина. Дуо қилиб қўйинг солиҳа қиз бўлсин», — дейди у.

Аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев ўғил ёки қиз фарзанд хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берган эди.