Ғолиб Ҳабибуллаев асл касби новвой эканини айтди
«Съёмкадан бўш вақтим новвойхонада ўтади» — дейди у

Кўплаб фильм ва сериаллардаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Ғолиб Ҳабибуллаев оилавий новвойчилик билан шуғулланади. Бу ҳақда у «Машҳурлар» кўрсатувида берган инервьюсида гапирди.
«Ота-онам умр бўйи новвойчилик билан шуғулланишган. Уларнинг оила қуришига ҳам шу ҳунарлари сабаб бўлган. Болаликдан унинг сир-синоатларини ўрганганмиз. Ҳатто ўқувчилик пайтимдан дадам сафарга кетганида онам иккимиз нонларни ёпардик. Санъатдан ташқари новвойчилик билан ҳам шуғулланаман. Съёмкадан бўш вақтим новвойхонада ўтади. Бу иш билан шуғулланиш менга завқ бағишлайди», — дейди Ғолиб Ҳабибуллаев.
Аввалроқ Суғдиёна Азимова ўн беш йил стилистлик фаолияти билан шуғулланганлиги ҳақида хабар берилган эди.