Янгиликлар

«Одамларни гапи билан эмас, ўзимни хоҳишим билан иш қилишни ўргандим» — Муборак Абдуллаева

У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди

«Одамларни гапи билан эмас, ўзимни хоҳишим билан иш қилишни ўргандим» — Муборак Абдуллаева

Актриса, вайнер, собиқ «Афандининг қизлари» аъзоси Муборак Абдуллаева Instagram сториси орқали кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Муҳлисларидан бири унга 2022 йилдаги топганлари ва йўқотганлари хақида сўраганида у қуйидагича жавоб қайтарди.

«Ўтган 2022 йилда ўзимни топдим. Ўзимни қадримни билдим. Ўзимни севишни ўргандим. Одамларни гапи билан эмас ўзимни ҳоҳишим билан иш қилишни ўргандим. Сохта муносабатларга сохталик билан жавоб беришни ўргансангиз марра сизники. Мен ҳар доим ёмонни ёмон, яшини яхши дейман. Орқадан паскашлик қилмайман. Аллоҳ менга 2022 йилда хайрли ишларни, хайрли инсонларни берди. Неки ҳаётимдан кетган бўлса, демак хайрлиси бўлмаган», — дея жавоб берди актриса.

Шунингдек, Муборак Абдуллаева уни «кийдирмоқчи» бўлганларини айтиб берган эди. 
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Муборак Абдуллаева архив суратларини эълон қилгани хақида хабар берилган эди.