Янгиликлар
Обиджон Насриддинов эшшак аравада «семечка» сотгани хақида гапирди
У онасига берган ваъдаси хақида айтди

«Аристократлар» жамоаси аъзоси Обиджон Насриддинов Instagram саҳифаси орқали онасига берган ваъдаси хақида маълум қилди. У бир пайтлар эшшак аравада «семечка» сотганлиги ҳақида ҳам айтди.
«Эшшак аравада «семечка» сотиб юрган пайтларим онамга айтардим: аяжон Худо хоҳласа, ҳали катта одам бўламан. Ўзим сизни мошиналарда олиб юраман деб. Аллоҳ шу кунларни кўрсатганига шукр! Илоҳим, ота-оналаримиз ҳар доим соғ-саломат бўлсин!», — дейди Обиджон Насриддинов.
Аввалроқ «Аристократлар»даги Обиджон Насриддинов уйлангани хақида хабар берилган эди.