Янгиликлар

Нигора рашкчи фарзандлар хақида гапирди

Унинг иккинчи фарзанди шундай «қизғанчиқ» эканлигини айтди

Нигора рашкчи фарзандлар хақида гапирди

Оилавий саёҳатда бўлган Ойбек ва Нигора Instagram саҳифасига фарзандлари билан бирга тушган суратларини жойлаган ва рашкчи фарзандлар хақида ёзган.

«Сизни қайси фарзандингиз рашкчи?. Ҳамаданда кўпроқ ва ҳаммадан қизғaнади. Кўпинча айнан иккинчи фарзанд шунақа бўлади дейишади шу тахмин хақиқатми? Нима деб ўйлайсиз? Мени иккинчи опачам ҳам шунақа рашкчи ва жудаям онамлага ёпишкан бўлган эканлар. Яна бир опачамни иккинчи қизлари ҳам худди шунақа онасига мултфилмдагидек маймунчага ўхшаб ёпишиб оларди. Келинимни иккинчи ўғли ҳам худда шундай. Онаси икки секунд кўринмай қолса ариллаб дарров онасини қидиришга тушади. Хўш сиздачи? Сиздаям шунақами?
P/s: Билмаганларга бу Усмончик бизни иккинчи фарзандимиз у жудаям рашкчи ҳатто бировларни соясидан ҳам қизғанади», — дея ёзиб қолдиради Нигора.

Аввалроқ Ойбек ва Нигора янги клип премьерасини тақдим этган эди.