Янгиликлар

Нигора Абдуллаҳанова: Кимларга «любовница» бўлмадим

У кузатувчиларидан келган саволларга жавоб берди

Нигора Абдуллаҳанова: Кимларга «любовница» бўлмадим

Актриса, блогер Нигора Абдуллаҳанова Instagram сториси орқали савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларининг биридан «Туҳматга қолганмисиз? Сизни ‘любовница’ дейишса нима қиласиз?» дея берган саволига қуйидагича жавоб қайтарди.

«Мен аллақачон бундай гапларга ўрганиб кетдим, Кимларга ‘любовницаʼ бўлмадим бу ҳаётда. Ўзим хам хайрон бўламан бир ҳилларда қандай ‘любовницаʼ эканманки ўзини ўзи боқадиган. Олдин жаҳлим чиқиб, ҳафа бўлардим. Кейин тушундимки, одамлар ишонгиси келган нарсага ишонади. Ўзимга тўғри бўлсам ҳам айблагиси келган одам айблайди. Ўзимга ўзим жавоб бераман. Хаммага исботлашим шарт эмас, Худо ўзи билдириб қўяди ким кимлигини», — дейди блогер.

Шунингдек у севгилигиси бор йўқлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди


Аввалроқ «Афандининг қизлари» гуруҳи тўлиқ тарқалгани ҳақида Нигора Абдуллаҳанова жавоб берганди.