Янгиликлар

«Netflix» Амир Темур ҳақида тарихий фильм суратга олади

Суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади

«Netflix» Амир Темур ҳақида тарихий фильм суратга олади

«Netflix» учун суратга олинаётган халқаро лойиҳа «Тамерлан» деб аталади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Америкалик кино ижодкорлар ва мутахассислар иштирок этади.

Ушбу бадиий фильм Амир Темурнинг кучли саркарда ва моҳир ҳарбий стратег сифатида шаклланган даври ҳақида ҳикоя қилади. Фильм режиссёри Жейкоб Швартс. Экстерер суратга олиш ишларининг катта қисми Қозоғистонда, ички қисми эса Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирган.

Каскадёр координатори Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим, «Номад Стунтс» гуруҳи асосчиси, «Оскар» каскадёрлик мукофоти совриндори Жайдарбек Кунгужинов бўлади. Номад Стунтс мутахассислари Нетфлих лойиҳасидаги барча ҳаракатлар учун тўлиқ жавобгар бўладилар.

Тайёргарлик даври 2023 йилнинг январь-март ойларига, суратга олиш даври эса апрель-май ойларига мўлжалланган.

Аввалроқ «Wednesday» сериали «Netflix»да рекорд даражада кўрилган учинчи фильм бўлганлиги хақида хабар берилган эди.