Янгиликлар

Нарминжан онаси учун дуо қилишларини сўради

У бу мурожаатини Instagram историяси орқали йўллаган

Нарминжан онаси учун дуо қилишларини сўради

Барчага «Дайди қизнинг дафтари» сериали орқали яхши таниш бўлган актриса Нарминжан Instagram кузатувчиларига 8 декабрь санасида вафот этган онаси учун дуо қилишларини сўраган.

«Мени яхши ва ёмон кўриб кузатувчи хурматли аудиториям. Сиздан илтимос қиламан! Бугун жондан ортиқ онажоним Аллоҳга омонатини топширган кун. Агар малол келмаса, Жаннатда онажонимга гўзал савоблар ёзилиши учун, ‘Инна Лиллаҳи ва Инна Илайҳи рожиун’ калимасини келтира оласизми? Атиги 5 сония.Мен учун майли миллионлаб ёмон сўзлар айтинглар розиман. Онам ҳақлари учун сизлардан ягона илтимосим бу. Эътиборсизлик қилмайсизлар деган умиддаман, барчангизга катта раҳмат айтаман. Дуода бўлган хар бирилардан Аллоҳ рози бўлсин», — дейди актриса.

Аввалроқ, Нарминжан мархума онаси суратини кўрсатган эди. Шунингдек, актриса ойига қанча пул топишини маълум қилган.