Янгиликлар

Нарминжан эридан совға олди

У Instagram сторисига эридан гул олган видеосини жойлаган

Нарминжан эридан совға олди

У Instagram сторисига «муж подарил мне красоту (эрим менга гўзаллик совға қилди)»,— деб  турмуш ўртоғига раҳмат айтган.

Наргиза Аъзамова аёлларга сабабсиз гул тақдим этиб турилиши кераклигини ёзган.

Бундан олдин Нарминжан Вьетнамга қилган сафари чоғида Instagram’да «я сказала да»,— деб  сторис жойлаштирган эди.

Аввалроқ Нарминжан «Миллион»даги рақсига отасининг муносабати қандай бўлганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, қўллаб-қувватлаган инсонлар ҳам бўлган. Актриса концерт аввалида рақсни раққосалар ижро этиши керак бўлганини таъкидлади. Концертга оз вақт қолганда, унга ўзи ижро этиши кераклиги айтилган.

«Қўллаб-қувватлаган инсонлар ҳам бўлди. Лекин барибир негатив бўлади. Мен уларга ҳеч нарса деёлмайман. У ерда рақсни раққосалар тушиши керак эди. Концертга оз қолганда, рақсни мен ўйнашим кераклиги айтилган. Чиқишим керак бўлган вазият бўлгани учун чиққанман. Изоҳларда ‘Шу қизнинг ҳам отаси ёки акалари бормикан?’, деб ёзадиганлар ҳам бор», — дейди у.

Наргиза Аъзамова концертда рақс тушишидан отасининг хабари бўлмаган. Концерт YouTube’га чиққандан кейин отаси ундан хафа бўлган ва бир оз вақт гаплашмай юрган.

«Концертда рақс ўйнашимни отам билмаган. Ҳар гал саҳнага чиққанимда, юрагимни ушлаб чиқардим. YouTube’га чиққандан кейин нима қиламан деб ўйлардим. Отам кўргандан кейин хафа бўлди. Бироз вақт отам билан гаплашмадик. Мендан бу нарсани кутмаган. Кейинчалик опаларим тушунтирди. ‘Бошқа сени бундай ролда кўрмай’, деди. Шу нарса менга насиб қилган экан, шундай бўлди», — дейди актриса.

Шунингдек, актриса ойига қанча пул топишини маълум қилган. У ойига ўртача 2000-3000 доллар даромад топади. Актриса катта чиқим қилмаслигини таъкидлади. Нарминжан бозорлик, кийиниш ва кўчада овқатланиш учун чиқим қилади. У чет эл сафарига кўп чиқмаслигини айтди. Бироқ 2022 йил яна бир бор Туркияга саёҳат қилишни режа қилган.

«Ўртача айтадиган бўлсам, 2000-3000 доллар топаман. Катта чиқим қилмайман. Бу нарсани менинг яқинларим билади. Уйга бозорлик қилишим, кийинишга ажратиб қўйишим, кўчада овқатланишга сарфлашим мумкин. Четга чиқиш ва бошқа ҳаражатларнинг ҳам ўз вақти саоти бўлади. 2022 йил биринчи навбатда Туркия боришни режа қилганман», — дейди актриса.