Янгиликлар

«Мурод Ражабовни бу аҳволда кўрсатишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ» — Матёқуб Матчонов

У актёрни касал дея тарқатилган видеоларга изоҳ берди

«Мурод Ражабовни бу аҳволда кўрсатишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ» — Матёқуб Матчонов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов журналист Шоира Хамро томонидан олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеога изоҳ бериб чиқди. У журналистга бу иши яхши бўлмаганлигини айтди. Хеч ким, хеч қайси ижодкорни бундай аҳволда кўрсатишга хаққи йўқ эканлигини таъкидлади.

«Куни кеча ижтимоий тармоқларда журналист, блогер, Шоира Хамронинг Мурод Ражабовни уйига бориб қилган интервьюси юзасидан фикримни билдирмоқчи эдим. Ўшандан кейин Мурод акага нима бўлди деб мурожаат қилганлар жудаям кўпайиб кетди. Уларга хеч нима бўлгани йўқ, соғлар. Икки йилдан бери оёқлари оғрийди. Шу сабабли кўп ҳам кўчага чиқа олмаяптилар, уйида неваралари қуршовида. Касаллиги ҳақидаги барча гап сўзлар бекор, мен ўзим бориб кўрдим.
Мен Шоира Хамродан қаттиқ ҳафа бўлдим. Устозни бу аҳволларида кўрсатишга хаққи йўқ эди. Ижодкорларни халқни олдида масъулияти бор. Сенга бу ишни қилиш учун ким руҳсат берди. Мен бошқа блогер ва журналистлардан ҳам илтимос қилган бўлардим, ўзингизни манфаатингиз учун бундай ишлар қилишга ишқибоз бўлманглар», — дейди Матёқуб Матчонов.

Аввалроқ Мурод Ражабов нега кўринмай қолгани хақида хабар берилган эди.