Янгиликлар

Мурод Ражабов нега кўринмай қолгани маълум бўлди

У узоқ вақтдан бери даволанаётгани айтилди

Мурод Ражабов нега кўринмай қолгани маълум бўлди

Бир қанча  салмоқли роллари билан барчага яхши таниш бўлган актёр Мурод Ражабов узоқ вақтдан бери кўринмай қолгани сабаби маълум бўлди. Ҳасталик унинг қаддини букиб қўйгани айтилмоқда. Актёрни кўриш учун борган Алишер Узоқов устозининг аҳволидан хабар олди. Ушбу видеони Алишер Узоқов ўзининг Instagram сторисига жойлади.

Шунингдек, Мурод Ражабовга Киноматаграфия агентлиги томонидан тақдим этилган кўкрак нишони ҳам топширилди.


Маълумот ўрнида: Мурод Ражабов 1949 йил 30 май Тошкент шаҳрида туғилган. Актёр 2008 йилда Ўзбекистон халқ артисти мақомини олган.