Янгиликлар

Муножaт Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди

Стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабалар учун

Муножaт Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларида илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи стипендияни жорий этиш тўғрисида» ги қарорига биноан Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон қаҳрамони, Муножaт Йўлчиева номида стипендия таъсис этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 2-курсни тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура талабаларига берилиши кўзда тутилган бўлиб, номзод танлов асосида сараланади.