Янгиликлар

Муниса Ризаевага турмуш қуриш таклифи билан «ҳужум» қилинди

Мухлислардан бири хонандага унинг учун ишдан кетганини ёзган

Муниса Ризаевага турмуш қуриш таклифи билан «ҳужум» қилинди

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг сториесига обуначиларидан бирининг хабарини жойлаштирди. Қўшиқчига Direct’да бир эркак унинг онасини телефон рақамини топа олмаганини ёзган.

«Бувижон, қачон турмушга чиқасиз? Кеча онангни номерини сўрадим ҳеч ким бермади. Маълум бўлишича, ҳамма сиздан қўрқади. Мунис, агар манзилингизни уч кун ичида жўнатмасангиз, мен сиз билан абадий хайрлашаман <…> Сиздан сўнгги марта ўз рақамингизни ва уй манзилингизни беришингизни сўрайман», —деб ёзади унинг мухлиси.

Бундан ташқари, у ишини ташлаб, унинг олдига борганидан шикоят қилди, лекин қўшиқчи унга эътибор бермади, ҳатто қўнғироқ ҳам қилмади.

«Мана бундайлар жуда ҳам кўп! Нима қилиш керак? Жонга тегиб кеттику…», — дея ғазабланган Муниса Ризаева.

Аввалроқ хонанда ўзини бир неча марта ўлдиришга ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, у бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берганди. Хонанда тўйга неча пулга чиқишини aйтган эди. Шунингдек, у гардеробини кўрсатганди.