Янгиликлар

Муниса Ризаева UFC’га ўтиб кетганини айтди (фото)

У Instagram’га камар кўтариб тушган расмини жойлаган

Муниса Ризаева UFC’га ўтиб кетганини айтди (фото)

Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида камар кўтариб тушган расмини пост қилиб жойлади.

«Maқсад қўйинг ва аста-секин мақсад томон интилинг. Мен чемпионман. Кимнинг камари бу? Нима деб ўйлайсиз?», — дейди Муниса Ризаева.

Унинг кузатувчиларидан бири UFC’га ўтганлиги ҳақида сўрайди ва хонанда бунга жавобан ҳа деб ҳазил қилади.

Аввалроқ Муниса Ризаева умрида илк бор таом тайёрлаш курсида ўқиганини кўрсатганди.