Янгиликлар

Муниса Ризаева Англияда офицант, идиш ювувчи бўлиб ишлаганини айтиб берди

Хонанда бир кунда ҳеч нарсасиз кўчада қолиб кетганини айтган

Муниса Ризаева Англияда офицант, идиш ювувчи бўлиб ишлаганини айтиб берди

Эстрада юлдузи Муниса Ризаева карерасининг бошида қандай қийинчиликларга дуч келганини айтди. У бу ҳақида «Севимли» телеканалида эфирга узатиладиган «Зирапча» кўрсатувида гапириб берган.

Санъаткорнинг айтишича, ёшлигида у жуда шўх, ишкалчи қиз бўлган. Англияда инситутда ўқиб юрган кезларида, отаси Мунисани жазолаш мақсадида унга пул бермай, машинасининг калитини ҳам олиб қўйган. Уни ётоқхонадан хайдаб юборишган. Муниса ўшанда 17 ёки 18 ёшда бўлганлигини айтган.

«Менга доим мухлисрларим инстаграмда комментарияларда ёзишади, сизга мазза зўр яшийсиз, қиммат машиналариз бор деб, кечириб қўйибсизлар, мени бу кунларга қандай эришганимни мутлақо билмайсизлар», — дейди хонанда.

«Бир кун аввал мижоз сифатида кирган эронча ресторантга, иш сўраб борганман. Иш бошқарувчи менга қараб кулиб, идиш ювиш жойида иш борилигини айтган. Соатига 6 фунт ўша вақтда 12 долларга ишлаганман. Аммо бу пул Англияда яшаш учун ҳеч нарса бўлмас эди. Шунинг учун бир кунда 5 та жойда ишлаганман. Яна инситутга ўқишга ҳам борардим. Идиш ювувчи, официант бўлиб ишлаганман, меҳмонхонада, оффисда, хуллас, ҳар хил қора ишларда ишлаганман», — дейди хонанда.

Аввалроқ хонанда ўзини бир неча марта ўлдиришга ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, у бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берганди. Хонанда тўйга неча пулга чиқишини aйтган эди. Шунингдек, у гардеробини кўрсатганди.