Янгиликлар

Муборак Абдуллаева уни «кийдирмоқчи» бўлганларини айтиб берди

Айни пайтда у «Шарм аш-Шейх» да дам олмоқда

Муборак Абдуллаева уни «кийдирмоқчи» бўлганларини айтиб берди

Инстаблогер, вайнер, актриса Муборак Абдуллаева Instagram сториси орқали уни кийдирмоқчи бўлган чет эллик одам Диего хақида айтиб берди. Маълум бўлишича гўёки улар учун тўламоқчи бўлиб икки баробарга пул ишлаб олмоқчилигини гапирди. Уларни Шимкентлик қиз «қутқариб» қолган.
«Маша билан фахрланинг Шинкентликлар», — дея қўшимча қилади у.

«Диего’га маркет керак дедим, олиб кирди. Биз нарсаларни олдик бу ерни пулига тушунмадик, қанча бўлди десак, мен тўлайман деди. Биз мард экан деб ўйлабмиз, кейин билсак бизни кийдираётган экан. Шимкентлик Маша исмли қиз у сизларни алдаяпти, аслида бошқа нарх айтилди деди. Кейин билсак бу иш унинг бизнеси экан», — дейди Муборак Абдуллаева.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Муборак Абдуллаева архив суратларини эълон қилгани хақида хабар берилган эди.