Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева эри учун ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

У Аллоҳ аёлни қалбига қачон солса, шунда ҳижобга киришини айтган

Муқаддас Саъдуллаева эри учун ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Муқаддас Саъдуллаева ўз Instagram саҳифасида эри билан тушган суратини жойлади.

 «Яратган бандасининг тоқатига яраша синов бераркан, синовларга шукроналик билан қараган инсонларга мукофотларини аямас экан. Алҳамдулилаҳ, биз беш ойлик синовдан шукроналик ҳислари билан ўтиб олдик. Аллоҳим ҳар бир инсон жуфти билан жаннатларда ҳам бирга қилсин. Ҳар бир хонадондан синовлар кетидан гўзал кунлар келаверсин», — деб ёзади.

 

Кузатувчиларидан бири актрисага: «Ҳижобга кираркансиз уруш жанжалларсиз ҳам кирса бўлардику, хом сут эмган бандамизда, эр айтганини қилсангиз шунча сиқилишлар бўлмасди», — деб ёзади.

Бунга жавобан актриса Аллоҳ аёлни қалбига қачон солса, шунда ҳижобга киришини айтган.

Аввалроқ, Муқаддас Саъдуллаева эри билан ярашгани ҳақида маълумот берилганди.