Янгиликлар

Муқаддас Саъдуллаева қачон киноларда кўриниш беришини айтди

У муҳлислари билан савол-жавоб ўтказди

Муқаддас Саъдуллаева қачон киноларда кўриниш беришини айтди

Актриса, Муқаддас Саъдуллаева мухлисларининг ташқи кўриниши ҳақидаги саволларига Instagram сториси орқали жавоб берди. Актриса турли хил бош кийимлар остида ҳижобини яшириши кераклигини айтган эди.

«Кўпчилик нега ҳижобимнинг устидан бош кийим кийишимни сўраган. Гап шундаки, телевизорда ҳижоб билан чиқиш мумкин эмас, шунинг учун мен унинг устига нимадир кийишим керак. Биз шундай қилишга мажбурмиз, сабаби бу бизнинг ишимиз, касбимиз», — дейди у.

Санъаткорнинг мухлислари Муқаддас Саъдуллаева ўзбек фильм ёки сериалларида қачон суратга тушишини сўрадилар.

«Агар улар мени рўмолим билан ҳам таклиф қилишса, балки мени кинода кўрарсизлар», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ, актриса эри билан ярашгани ҳақида маълумот берилганди. Ундан олдин Муқаддас Саъдуллаева эри учун ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Шунингдек, Муқаддас Саъдуллаева билан яшамаётган Йигитали қизини туғилган куни билан табриклаганди.