Янгиликлар

Милена Мадмусаева турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берди

Хонандага актриса Шаҳзода Муҳаммедова бахт тилаган

Милена Мадмусаева турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берди

Милена Мадмусаева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасида турмушга чиққани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Юракча қўйиб, менинг муҳаббатим деб изоҳ қолдирган эдим. Аслида, бу клипдан лавҳа. Клип чиққанидан кейин, изоҳни олиб ташлаганман. Озгина эркалангим келди. Мен ҳам озгина пиардан фойдалансам нима қилибди. Қанақа бўлар экан, бир қилиб кўрийчи дегандим ва бунга кўпчилик ишонди. Ҳақиқатан ҳам одамлар Instagram’га ишонар экан», — дейди хонанда.

Хонанда бу суратни жойлаганда актриса Шаҳзода Муҳаммедова бахт тилаганди. Аслида ушбу сурат эса хонанданинг янги таронасига ишланган клипдан лавҳалар бўлган.