Янгиликлар

«Мени шундоқ ташлаб кетишга ҳаққингиз йўқ». Камола Ортиқова эрига мурожаат қилди

Хонанда ҳар куни шифохонада эканини айтган

«Мени шундоқ ташлаб кетишга ҳаққингиз йўқ». Камола Ортиқова эрига мурожаат қилди

Камола Ортиқова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида комада ётган эрига мурожаат қилди.

«Мени шундоқ ташлаб кетишга ҳаққингиз йўқ. Болангизга тарбия бериб, динимизни ўргатишингиз керак. Сизни янги ҳаётингизда яшашга мақсад кутиб турибди. Бизга кераксиз деб ҳар куни гапираман. Aллоҳни мўжизасини кутиб яшайман. Умидимни бир дақиқага ҳам сўндирмайман. Бошдан оёқ турғизиш керак бўлса, ҳаммасини қиламиз, фақат туринг, ўзингизни бошқаринг деб ҳар куни у киши билан гаплашаман. Муҳлислардан салом, сизни ҳамма дуо қиляпти. Ойижон билан ҳаммамиз, ҳар куни олдингиздамиз, эшикни ўртасида кутиб турибмиз. Дуо қилинглар. Aлбатта яхши кунлар келади. Aллоҳ буюкдур бу оламда ундан зўр шифокор йўқдир.  Aллоҳга ҳамдлар бўлсин, ўзингга таваккал қилдим. Берган синовингга розиман», — дейди хонанда.

Аввалроқ Камола Ортиқова эрининг аҳволи ҳақида гапирганди.