Янгиликлар

«Мени гўримга сиз тушмайсиз…» — Халимахоним Ибрагимова

Актриса кузатувчиларидан келган «негатив»га жавоб қайтарди

«Мени гўримга сиз тушмайсиз…» — Халимахоним Ибрагимова

Комедик роллари ва чиқишлари билан таниш бўлган, актриса, бошловчи Ҳалимаҳоним Ибрагимова кузатувчиларидан келган «негатив» изоҳларга Instagram сториси орқали жавоб қайтарди.

Маълум бўлишича, актриса саҳифасига қўйган сўнги пости остида кузатувчиларидан бири «Халқни беҳурмат қилаяпсиз, уни сенсираяпсиз» дея изоҳ қолдирган. Халимахоним эса қуйидагича жавоб қайтарди.

«Охирги постимдаги изоҳни ўқиб кулдим очиғи, бир ўранган аёл ёзибтилар, «Сен мени сенсирадинг» деб, қайерда сенсираганимни эслолмадим деб ёзсам ‘Ким эканʼ кўрсатувига чиқиб бутун ўзбекистонликларни сенсираяпсанʼ, деди. Мен ʼЎғирланган ниқоб’да ишлайман у кўрсатувдаги ролим шундай мени, қўлингизда пультингиз бор, бемалол бошқа программага олиб қўйишингиз мумкин», — дея жавоб берди у.

Аввалроқ  Халима Ибрагимова Мирзабек Холмедовнинг 60 йиллик юбилейи тадбирида устозига атаб қўшиқ куйлаганди.