Янгиликлар

«Мендан рози бўлинглар». Феруза Норматова халққа мурожаат қилди

Актриса айбини тўғирламасдан кетмаслигини айтган

«Мендан рози бўлинглар». Феруза Норматова халққа мурожаат қилди

Актриса Феруза Норматова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида ҳаммадан узр сўраб чиқди.

«Эртага Ин Шаа Аллоҳ Аллоҳ байтига оилавий кетяпмиз. Кимни билиб билмай дилини оғритган бўлсам, Аллоҳ учун кечириринглар. Қарзим йўқ Валлоҳу аълам агар кимнидир менда ҳаққи қолиб кетган бўлса, ёдимдан кўтарилган бўлса ёзинглар илтимос. Дилингизни жуда қаттиқ оғритган бўлсам, ўзимга ёзинг албатта узурсиз ва айбни тўғирламасдан кетмайман. Аллоҳ ҳар биримизни гуноҳларимизни мағфират қилсин. Кетиш олдидан розилик сўралар экан, мендан рози бўлинглар. Аллоҳ қодир қилса кўришамиз», — дейди актриса.

Аввалроқ, Феруза Норматова vine олишни тўхтатиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берган эди. Ундан ташқари актриса нега тўйи бўлмаслигини айганди. Ундан олдин, актриса севган инсони борлигини маълум қилган.