Янгиликлар

«Мен сиз билан оҳиригача туриб беришга тайёрман» — Санжай Расул Кушербаевга мурожаат йўллади

«Ҳар бир амалдор бир йил сиздек ишласа ватанимиз гуллаб-яшнаб кетарди» — дейди у

«Мен сиз билан оҳиригача туриб беришга тайёрман» — Санжай Расул Кушербаевга мурожаат йўллади

Чеченистон халқ артисти Санжай Instagram саҳифасига собиқ депутат Расул Кушербаевга йўллаган мурожаатини жойлади. У ушбу мурожаат орқали Кушербаевни бўлиб ўтган воқеалардан ҳафа бўлмаслигини сўради ва доим ҳар қандай вазиятда уни қўллаб қувватлашини таъкидлади.

«Мен интернет орқали Расул Хидиралиевич Кушербаевга мурожаат қилмоқчи эдим. Ака ҳеч ҳафа бўлманг, бу дунё синовли дунё, қийинчиликлардан кейин мукофотланишимиз аниқ. Сиз хеч қачон бўш келмаслигингиз керак. Хеч қачон мағлуб бўлдим дейиш керак эмас ака. Хоҳласангиз мен ёнингизда тураман, биргаликда ҳаракат қиламиз. Тиз чўкиб қолган халқимизни оёққа қўйиб ўзбек халқини хаётини яхшироқ қилишга харакат қиламиз. Хаммаси ўзимизни қўлимизда. Кимдирлар шунчаки тепада ўтириб соққа қилаяпти. Агарда юртимиздаги барча мансабдорлар бир йил ўзини чўнтагини ўйламай, халқ учун ҳаракат қилганда эди, ватанимиз гуллаб-яшнаб кетади. Сиз сёсатчисиз, яхши биласиз, мен санъаткорман , лекин шунда ҳам халқимизни янаям яхшироқ яшашига ҳаракат қиляпман. Агар мендан қандайдир ёрдам керак бўлса тайёрман, фақат сиз кўнглингизни чўктирманг», — дейди Санжай.

Аввалроқ Санжай хотини билан ажрашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди.  
Шунингдек, Санжай шоирга нега танга бермоқчилигини айтганлиги ҳақида маълумот берилганди.