Янгиликлар

«Мен аслида уришқоқ инсон эмасман» — Жасжан

У ким учундир характерини ўзгартирмаслигини айтди

«Мен аслида уришқоқ инсон эмасман» — Жасжан

Блогер Jasjan YouTube’даги «Yashin tv» каналида берган интервьюсида аслида у қўпол инсон эмас эканлигини айтиб берди.

«Мен инсонларни ўзимга яқин оламан. Ва улар билан очиқчасига гаплашаман. Мен ҳазиллашадиган инсонларимнинг юзига қараб, уларнинг асл инсонлигини биламан. Рол ижро этиб ўзимни қўпол кўрсатишим мумкин, лекин ёмон инсон эмасман», — дейди блогер.

У кимнидир пранк қилиш орқали, ранжитиб қўйишдан қўрқишини айтди. Шунингдек, Жасжан cамимий инсонларни кўрса, ҳазилни ҳам самимийроқ қилишини таъкидлади.

«Блогер Бонамур билан қилган пранкимиз ҳам келишилган бўлган. Мен шов қиламан, буни эса кўпчилик жанжалга ёйиб юборади. Мен аслида позитив инсонман ва кимдир учун характеримни ўзгартирмайман ҳам. Ҳамма билан гаплашиб кетавераман», — дейди у.