Янгиликлар

Марғилонда «Aтлас байрами» доирасида мода намойиши ўтказилди — фото

Фестиваль якунида коллекцияси юқори баҳоланган иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди

Марғилонда «Aтлас байрами» доирасида мода намойиши ўтказилди — фото

Марғилон шаҳрида 20–22 октябрь кунлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, UNESCO ва UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан «Aтлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказилди. Унда Европа ва Осиё мамлакатларидан келган дизайнерлар ҳам қатнашиб, ўз либосларини намойиш қилди. Shoubiz.uz мухбири мода намойишидан фоторепортаж тайёрлади.

Фестиваль доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, Латвия, Мўғулистон, Италия ва бошқа мамлакатлардан ҳунарманд, маданият арбоблари, дизайнер ва мутахассислар Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Хусусан, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саал ал Каддуми,  «Nobo» дизайн асосчиси Силмат Чичи, Қозоғистон Ҳунармандлар уюшмаси президенти Айжан Беккулова, Дизайнер Султон Салиев, «Raf Sardarov» бренди асосчиси Рафиг Сардаров шулар жумласидан.

Фестиваль давомида латвиялик Зуҳра Инат «Moel Boch», италиялик Андреа Анелли «Beltepa», тожикистонлик Матлуба Ашурова «Gugush» номли брендлар остида мода намойишида қатнашди.

Шунингдек, атлас байрами доирасида қатор ўзбек дизайнерлари ҳам ўз либосларини намойиш этишди. Мадина Қасимбаева томонидан тақдим этилган либослар коллецияси меҳмонлар томонидан юқори даражада баҳоланди. Қозоғистондан ташриф буюрган дизайнер Айжан Беккулованинг либослари эса креатив дея баҳоланди.

Бундан ташқари, Ўрта Осиё ҳамда Европа ва Тинч океани мамлакатларидан келган ўнлаб дизайнерларнинг либослари ҳам намойиш қилинди. Фестиваль якунида эса коллекцияси юқори баҳоланган иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.