Янгиликлар

Малика Равшанова Зиёда совға қилган бриллиант узукни кўрсатди (видео)

У туғилган кунида юлдузлар хадя қилган совғаларни кўрсатди

Малика Равшанова Зиёда совға қилган бриллиант узукни кўрсатди (видео)

Таниқли хонанда, Малика Равшанова 5- декабрь санасида туғилган кунини нишонлади.
Деярли, барча юлдузлар иштирок этган кечада, у ўзининг янги таронаси премьерасини ҳам ўтказди. У инстаграм саҳифаси орқали қайси санъаткорлардан қандай ҳадялар олганини маълум қилди.

Жумладан, хонанда Зиёда совға қилган бриллиант кўзли узукни ҳам кўрсатди.

«Қалби гўзал Зиёдамдан, гўзал ҳадя. Бриллиант инсондан, бриллиант узукларни қабул қилиб олдим. Яхши кунларингизда қайтарай. Аллоҳ рози бўлсин. Бугун суҳбатлашиб, мазза қилиб дийдорлашдик. Тўғриси тўймадик суҳбатлашиб, ҳали алоҳида кўришамиз яна. Раҳмат, жоним шунчалик менга эътиборли бўлганингиз учун», — дейди Малика Равшанова.

Аввалроқ Малика Равшанова илк бор гардеробини кўрсатгани ва у куйлаётган тўйда чироқ ўчиб қолганихамда Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатгани хақида хабар берилган эди.