Янгиликлар

Мафтуна Шокирова партнёри Озод Шукруллаевни бошқа Озодга алиштирди

Блогер ҳаммаси тугаганини айтган

Мафтуна Шокирова партнёри Озод Шукруллаевни бошқа Озодга алиштирди

Блогер Мафтуна Шокирова «Intervyu Tv» каналида берган интервьюсида энди бошқа партнёр билан ишлашини айтади.

«Озод ака билан келиша олмадик ва шу сабаб ижодни тўхтатдик. Ҳаммаси тамом. Бугундан бошлаб бошқа Озод яъни Лиил Ҳуррамов билан бошқача йўналишда чиқмоқчимиз», — дейди Мафтуна.

Мафтунадек қиз билан ишлашга ҳамма рози бўлишини таъкидлаган Лиил Ҳуррамов, энди у билан бирга ишлашини айтади.

«Бизда қўшалоқ хурсандчилик. Бири бизни Қашқадарё вилоятида яхши кутиб олишгани, иккичиси эса Мафтуна билан битта жамоа бўлганимиздир. Озод ака менга нега ёмон қараяпти десам, бу иккаласи барини ҳал қилиб бўлишган экан. Мафтуна менга келиб ‘биз сиз билан жамоа бўламиз’ деса ‘ҳа хоп’ дедим. Ишқилиб шу проектда охиригача тирик қолсам бўлди», — дейди блогер.