Янгиликлар

«Мўъжизалар вақти»га оз қолди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан хайрия ярмаркаси ўтказилади

«Мўъжизалар вақти»га оз қолди

Ярмаркада имконияти чекланган ва оғир турмуш шароитида яшовчи болалар томонидан ясалган 2000 дан ортиқ ижод намуналари, жумладан, расмлар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик, заргарлик буюмлари ва бошқа кўп нарсалар намойиш этилади.

2022 йил 23 декабрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар уюшмалари ва бошқа ташкилотлар кўмагида «Мўъжизалар вақти» 21 йиллик хайрия ярмаркаси бўлиб ўтади.

Бу галги ярмарканинг муҳим ўзига хос жиҳати қўшни давлатлардан инклюзия ва тўсиқлардан холилик мавзусида профиль яратувчи экспертларнинг иштироки, шунингдек, экологик масъулиятни ошириш, экотизимларни асраш ва табиатга ҳурмат бўйича билимларни оммалаштириш бўлади.

Кўргазмада йиғилган барча маблағлар болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун иштирокчи ташкилотларга берилади.

Ушбу ярмарка 14:00 дан 19:00 гача «Hyatt Regency Tashkent»мехмонхонасида бўлиб ўтади.