Янгиликлар

Луиза Расулова ободонлаштириш ходимларига озиқ-овқат тарқатди (видео)

«Шундай фидоий халқимиз борлигидан фахрланаман», — дейди актриса

Луиза Расулова ободонлаштириш ходимларига озиқ-овқат тарқатди (видео)

Ўзбек шоу-бизнесининг шов-шувларга бой актрисаси Луиза Расулова 60 нафар ободонлаштириш ходимларига овқат, иссиқ чой ва ширинликлар улашган видеосини Instagram саҳифасига жойлади. Бир неча кун аввал актриса «Миллион» жамоаси аъзоси Даврон Кабулов томонидан ҳам бошпанасиз жониворларга ёрдам бергани учун эътироф этилган эди.

«Пойтахтни бир неча сантиметр қор қоплаган, совуқ кунларда ҳам ободонлаштириш хизмати ходимлари кўчаларда ишлади, совуқда машиналар ҳаракатланиши учун йўлларни тозалади. Шундай фидоий халқимиз борлигидан фахрланаман»,— дейди актриса.

Аввалроқ Луиза Расулова блогерларни танқид қилгани хақида хабар берилган эди. Ундан аввал, у кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарганди.