Янгиликлар

«Ўғлимни санъаткор бўлишини истамайман»— Ситора Алимжанова

У ўғлини ҳозирдан спорт соҳасига йўналтираётганини айтди

«Ўғлимни санъаткор бўлишини истамайман»— Ситора Алимжанова

Барча учун севимли бўлган актриса Ситора Алимжанова «М коктейль» кўрсатувига берган интервьюсида, ўғли ҳақидаги бир қанча ҳақиқатларни айтди. Шунингдек, у турмуш ўртоғи билан ажрашгани аммо ўғли Муҳаммадамин отаси билан тез-тез кўришиб туришини ҳам маълум қилди.

«Ўғлимни Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқадиган даражадаги футболчи қилиш. Уни санъаткор бўлишини истамайман, Муҳаммадаминни  ҳали туғилмасидан аввал нийят қилганман фотболчи бўлишини. Спорт орқали бутун дунёга танилсин ва шу орқали муҳлисларига эга бўлсин», — дейди актриса.

Шунингдек, актриса Улуғбек Қодиров билан бирга сериалда тушаётгани маълум бўлганди.