Янгиликлар

Лихтенштейнда Ўзбекистон маданияти намойиш қилинди

Мамлакат ҳақида қисқа метражли филм намойиш этилган

Лихтенштейнда Ўзбекистон маданияти намойиш қилинди

Лихтенштейн Князлигида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Лихтенштейн давлат музейи, Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги ва асли ўзбекистонлик бўлган, ҳозирда Германия фуқароси, бастакор Татяна Ворм-Савосская ҳамкорлигида маданий тадбир ташкил етилди. Бу ҳақида Туризм ва маьданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур тадбирда «Yuzuk e.V.» нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорова «Ўзбекистон тасвирий санъати» мавзусида тақдимот қилган.
Тадбирда асосий урғу Тошкент, Нукус, Урганчдаги музейларда сақланиб келаётган, Европа классик рассомларининг машҳур асарларига қаратилган. Ўзбекистонда Беллоли, Бенуа, Кандинский, Куинжи, Малевич, Шишкин, Репин, Серов каби бутун дунёга машҳур рассомларининг Марказий Осиёдаги энг бой коллексияси мавжуд.

Дилбар Ғаффорованинг тақдимоти хронологик услубда тузилган бўлиб, улкан давр ичида ранг-тасвир санъати ривожланиши тарихи, турли маданиятлар таъсирида шаклланган янги жанрлар мавзусига бағишланган. Антик давр тасвирий санъати Фаёзтепа, Варахша ва Афросиёб харобаларидан топилган деворий расмлар мисолида, Ўзбекистоннинг замонавий тасвирий санъати еса ҳозирда фаолият юритаётган иқтидорли рассомлар асарлари мисолида кўрсатилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги замонавий санъат соҳасида фикр ва жанрлар эркинлиги Ўзбекистоннинг замонавий дунёга очиқлигининг кўрсаткичидир.

«Yuzuk e.V.»  нодавлат ва нотижорат жамияти келгусида Маданий мерос агентлиги билан биргаликда турли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Лихтенштейн давлат музейи раҳбарияти билан мулоқот ҳам жуда самарали бўлиб, музей директори Райнер Волкоммер Ўзбекистоннинг замонавий рассомларига қизиқиши ва «Yuzuk e.V.»  жамоаси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, дастурда Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Ўзбекистон ва ўзбек тили ҳақида кенг маълумот берган, мамлакат ҳақида қисқа метражли филм намойиш этилган.

Тадбир қатнашчилари Нукус шаҳридаги Советиский номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи, Урганч шаҳридаги замонавий санъат музейи (CAМУЗ)даги бадиий коллексияларни томоша қилиш, умуман олганда, Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирган. Кеча сўнгида Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг ривожланиши тўғрисидаги тақдимот иши намойиш қилинган.

Маъумот учун, Ўзбекистон Бош консуллиги бошчилигида ва Татяна Ворм-Савосская билан ҳамкорликда Карлсруе шаҳрида ҳам маданий тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Берлинда Орол денгизининг одамлар ҳаёти билан боғлиқлиги ҳақидаги фильм намойиш этилган эди.