Янгиликлар

Леонардо Де Каприо «Оscar»ни йўқотиб қўйгани хақида билармидингиз?

У ресторандан ҳайкалчани эмас, шишани кўтариб чиққан

Леонардо Де Каприо «Оscar»ни йўқотиб қўйгани хақида билармидингиз?

«Титаник» фильмидаги роли орқали бутун дунёга машхур бўлган Леонардо Де Каприо «Оscar»ни қўлга киритиш учун нималар қилишга мажбур бўлгани, хаётида умуман қилмаган ишлари ортидан эга бўлган ҳайкалчани қандай йўқотиб қўйгани ҳақида биласизми?

У 1980 йилларнинг охирида актёрлик фаолиятини бошлаганидан сўнг, Ди Каприо 1990 йилларнинг бошларида «Бу боланинг ҳаёти» ва «Гилберт Грейп» драмаларидаги роллари билан истиқболли янги актёр сифатида тан олинди. 19 ёшли Лео «Энг яхши иккинчи пландаги актёр» номинациясида биринчи «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотларини олган. Актёр ҳалокатли «Титаник» фильмидаги бош роли билан дунё миқёсида шуҳрат қозонишидан олдин, Ди Каприо «Баскетбол кундалиги», «Тўлиқ тутилиш» ва «Ромео + Жулиетта» драматик фильмларида суратга тушган эди.

Актёр вегетариан бўлишига қарамай «Ҳаёт мамот» фильмида бош ролни ижро этиш учун ҳом жигарни ейишга рози бўлган. Ундан ташқари найза отишни, қадимги инглиз тилида гаплашишни, тошлар ёрдамида табиий олов ёқишни ўрганган.
У айнан шу фильмдаги роли учун «Оscar» билан мукофотланган. Лекин ўша куниёқ ҳайкалчани ювиш учун борган ресторанда йўқотиб қўйган. Аммо кўп ўтмай ҳайкалчани топиб олган ресторан ходими актёрга қайтариб берган.