Янгиликлар

Лазиза «Shok.uz» турмуш ўртоғи билан қандай танишиб қолгани маълум бўлди

Бу воқеа тўйлардан бирида бўлган

Лазиза «Shok.uz» турмуш ўртоғи билан қандай танишиб қолгани маълум бўлди

Блогер, Лазиза тўй куни маълум бўлгани хақида хабар берилган эди. Шов-шувларга бой бўлган бўлган тўй маросимида деярли барча санъаткорлар иштирок этишди. Бу ҳақда у Instagram сторислари орқали маълум қилди.
Юлдузлар орасида Ўзбекистонда химат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳам бўлди ва икки ёшга бахт тилади.

«Тўйларнинг бирида иккаласи ўтиришган экан булар, туринглар ўрнилардан, нега ўтирибсизлар деганимдан кейин чиқиб, ўйнаган эканлар, шу баҳона танишиб қолишган экан, мен сабабчи бўлган эканман», — дейди хонанда. Улар эса буни тасдиқлаган.

Аввалроқ Лазиза «Shok.uz» нинг эри ҳаммани олдида шарманда қилгани ҳақида малумот берилганди. Шунингдек, Лазиза эрини хиёнат устида ушлаб олгани хабари берилган эди.